Жамият | 17:00 / 25.11.2021
11403
3 дақиқада ўқилади

Мagic Friday’га оз қолди: Ўзбекистондан туриб, АҚШ дўконларида харид қилинг!

Мagic Friday ҳақида эшитганмисиз? Бу Америкада ҳар йили Янги йил кириб келишидан аввал ўтказилувчи йилнинг энг катта чегирмали савдо куни ҳисобланади. Шу кунни минглаб одамлар орзиқиб кутишади, одамлар таниқли бренд дўконлари, катта савдо мажмуалари эшиги олдида ҳали Жума кириб келмасданоқ тўпланиб олишади. Америкаликлар ушбу кунда онлайн шопинг орқали бир дақиқанинг ўзидаёқ 6 миллион доллар сарфлашади. Бир сўз билан айтганда Мagic Friday - бу шопоголиклар учун энг севимли байрамдир.

Фото: Globbing

Янада қулай, осон ва ҳамёнбоп!

Мagic Friday чегирмаларини фақат чет элдагилар сотиб олиши мумкин, деб ўйлаяпсизми? Энди сиз ҳам Ўзбекистонда туриб ҳам жаҳоннинг энг машҳур, таниқли брендлари, сўнгги урфдаги либослар тўплами, кундалик ҳаётда керак бўладиган аксессуарларни онлайн харид қилишингиз мумкин.

Онлайн харидни бир неча афзалликларини санаб ўтамиз:

1. Қулай. Сиз қаерда бўлишингиздан ва нима билан бандлигингиздан қатъи назар керакли маҳсулотларни сотиб олишингиз мумкин.

2. Фойдали. Энди зарур кийим-кечакларни харид қилиш учун вақтингизни сарфлаб, навбат кутиб, дўконма-дўкон айланишга ҳожат йўқ. Онлайн харид қимматли вақтингиз ва асабларингизни асрайди.

3. Кенг таклиф. Баъзан дўконда топа олмаган нарсаларни онлайн дўконлар орқали тез ва осон топиш мумкин. Тасаввур қилинг: барча севимли брендларингиз - битта платформада! Ажойиб! 

Ўзбекистонда ўз ишини бошлаган Globbing ёрдамида мижозлар исталган нарсани - ҳамёнбоп маҳсулотлардан тортиб энг яхши брендларнинг товарларини харид қилиши мумкин. Бизда ҳаттоки, Ўзбекистонда топиш имкони бўлмаган нарсаларни ҳам сотиб оласиз. Энг муҳими, тезкор етказиб бериш хизмати мавжуд.

Сиз эндиликда уйда ўтирган ҳолда Globbing билан севимли брендларингизни махсус чегирмаларини кузатиб борасиз, АҚШдаги энг оммабоп дўконларда "виртуаль" шопинг қила оласиз. Буюртмангиз эса тез орада қўлингизда бўлади.

Мagic Friday Ўзбекистонда!

Ноябрь ойининг сўнгги Жумаси (26 ноябрь)да мижозларни ажойиб янгилик кутмоқда:"Мўъжизавий Жума" яъни Мagic Friday. Бу кунда сиз энг яхши, энг сифатли маҳсулотларни 90 фоизгача чегирма нархида сотиб олишингиз мумкин. Имкониятни қўлдан бой берманг. Globbing билан АҚШда онлайн шопинг қилинг, Ўзбекистонда эса кутиб олинг!

Сайт: uz.globbing.com/ru

Инстаграм: instagram.com/globbinguzbekistan

Фейсбук: fb.com/globbinguzbekistan

Ўргатувчи ҳавола: edu.globbing.uz/magic-friday

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид