Вазирлар Маҳкамаси 29 октябрда йўл ҳаракати қоидабузарликларини қайд этиш тизимини такомиллаштиришга оид 596-сон қарорни қабул қилди.

Қарорга кўра, 1 ноябрдан чорраҳагача 50 метр, қайрилиб олиш жойигача эса 20 метр масофада 1.1 ва 1.3 йўл ётиқ чизиқларини босиб ҳаракатланганлик учун ЙПХ инспекторлари томонидан маъмурий баённома тузилмайди.

Бундан ташқари, транспорт воситасини бошқариш ва йўловчи ташишда хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслик ҳолатларини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситалари орқали аниқлашга рухсат берилади.

Бундай қурилмалар техник талабларга жавоб бериши ҳамда қайд этилган маълумотларни «Маъмурий амалиёт» модулига автоматик равишда узатиш имкониятига эга бўлиши керак.