08:32 / 27.11.2021
9965

Коронавируснинг янги штамми “Омикрон” деб номланди

Қайд этилишича, мазкур штаммда “кўплаб мутациялар бўлиб, уларнинг айримлари хавотирга солади”. 

Фото: EPA/Vostock-photo

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг ЖАРда аниқланган янги штаммини грек алифбосининг 15-ҳарфи билан “Омикрон” деб ном берди.

“ЖССТ B.1.1.529 штаммини “хавотир уйғотувчи вариант” деб топди, у “Омикрон” деб номланди”, — дейилади ташкилот хабарида.

Қайд этилишича, мазкур штаммда “кўплаб мутациялар бўлиб, уларнинг айримлари хавотирга солади”. 

ЖССТ маълумотига кўра, B.1.1.529 штамми илк марта 24 ноябрь куни ЖАРда аниқланган.

Коронавируснинг янги B.1.1.529 варианти Жанубий Африка, Ботсвана, Исроил, Ҳонгконг ва Белгияда аниқланган.

Янги вариант 32та мутацияга эга. Вирусологларнинг қайд этишича, вирус мутацияларининг кўплиги жуда жиддий муаммо.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top