Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Магдалена Андерссон беш кун ичида иккинчи марта Швеция бош вазири этиб сайланди
Андерссон 24 ноябрь куни Швеция тарихидаги илк аёл бош вазир бўлган, бироқ лавозимга тайинланганидан бир неча соат ўтгач, истеъфога чиққанди.
Швеция Социал-демократик ишчи партияси раҳбари Магдалена Андерссон парламент томонидан қироллик бош вазири этиб тасдиқланди. У бир ҳафтадан камроқ вақт ичида иккинчи марта ушбу лавозимга сайланди.
“Парламент аъзоларининг ярмидан озроғи қарши овоз бергани учун Магдалена Андерссон бош вазир этиб сайланди”, — деди спикер Андреас Норлен.
Андерссон 24 ноябрь куни Швеция тарихидаги илк аёл бош вазир бўлганди. Бироқ у янги лавозимда узоқ турмади: тайинланганидан бир неча соат ўтгач, истеъфога чиқди.
Швеция радиосининг хабар беришича, у Яшиллар партиясининг ҳукуматдан чиқиш тўғрисидаги қарори билан боғлиқ ҳолда Вазирлар Маҳкамасида бўлиниш юз бергани туфайли етти соатдан кейин ўз лавозимини тарк этди.
54 ёшли Андерссон 2014 йилда Швеция молия вазири бўлганди. Унгача бу лавозимда аёл киши фаолият олиб бормаган.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
09:05 / 29.05.2026
Швеция Украинага Gripen қирувчи самолётларини беради
10:03 / 13.05.2026