Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пандемияга қарши курашаётган мамлакатлар янги рейтинги эълон қилинди
БААда вакцинация даражаси дунёда энг юқори кўрсаткичлардан ҳисобланади (100 кишига 203 доза), янги касалланиш ҳолатлари ва ўлим даражаси эса паст.
Bloomberg агентлиги навбатдаги COVID Resilience Ranking рейтингини эълон қилди. Унга кўра, БАА пандемияга қарши энг яхши курашаётган давлат деб топилди.
Ноябрь якунларига кўра тузилган янги рейтингга дунёнинг 53 мамлакати киритилди.
Биринчи ўринга жойлашган БААда вакцинация даражаси дунёда энг юқори кўрсаткичлардан ҳисобланади (100 кишига 203 доза), янги касалланиш ҳолатлари ва ўлим даражаси эса паст. Бундан ташқари, тадқиқотчилар мамлакатда соғлиқни сақлаш ва турмуш даражаси юқорилигини қайд этган.
Чили аҳоли вакцинацияси даражаси (100 кишига 211 доза), туризм учун очиқлиги, касалланиш ва ўлим ҳолатлари камлиги туфайли бирданига олти поғона юқорилаб, иккинчи ўриндан жой олди.
Юқори бешталикдан шунингдек, Финландия, Ирландия ва Испания ўрин эгаллади.
Туркия, Канада, Швеция, Франция, Дания юқори ўнталикка киритилди.
Рейтингни Вьетнам (51-ўрин), Индонезия (52-ўрин) ва Филиппин (53-ўрин) якунлаб беради.
Covid Resilience рейтинги 12та кўрсаткич бўйича ҳар ойлик таҳлил асосида эълон қилинади. Бу кўрсаткичлар COVID-19 тарқалиш суръати, соғлиқни сақлаш ва коронавирусдан даволаш сифати, аҳолининг эмланиш даражаси, касалланиш динамикаси, ўлим даражаси, пандемия билан боғлиқ чекловлар кабиларни ўз ичига олади.
Мавзуга оид
08:46
Дунёда энг кўп танкка эга давлатлар маълум қилинди
17:06 / 10.07.2026
Танзила Норбоева: Халқаро рейтинг ва индексларда муносиб ўрин эгаллаш — бу шунчаки рақам ёки статистика эмас
20:56 / 06.07.2026
Ўзбекистонда уюшган жиноятчилик даражаси паст, аммо муаммолар сақланиб қолмоқда - тадқиқот
08:43 / 06.07.2026