UzbMeteo гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогнозлари, тадқиқотлар, маърузалар каналида ёзилишича, “Ўзгидромет”нинг Навоий вилояти Томди ва Нурота, Бухоро вилояти Қоракўл метеорологик станцияларида чанг бўрони ҳодисаси кузатилаётгани қайд этилган.

2021 йилнинг 4 ноябрь куни ҳам Навоий вилоятида кучли қум бўрони кузатилган ва бунинг оқибатида автоҳалокат ҳам содир бўлиб, 1 киши вафот этганди.