Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёдаги савдо мажмуасида портлаш юз берди
Сурхондарёдаги «Инденим» савдо мажмуасида чақнаш содир бўлди. Ҳодиса вақтида бино ичида бўлган 9 киши жароҳат олган, яна бир киши вафот этган. Воқеа жойида бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси иш олиб бормоқда.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сурхондарё вилоятидаги савдо мажмуасида юзага келган чақнаш ҳодисаси бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, 2021 йил 7 декабрь куни соат 03:57да Денов шаҳри Мустақиллик кўчасида жойлашган икки қаватли “Инденим” савдо мажмуаси биносида чақнаш содир бўлган. Чақнаш натижасида савдо мажмуаси биноси деворлари қулаб тушган.
Ёнғин-қутқарув бўлинмалари соат 04:02да воқеа жойига етиб бориб, чақнаш натижасида содир бўлган ёнғинни соат 04:25да ўчирган.
Чақнаш натижасида 9 нафар фуқаро тан жароҳати олган бўлиб, улар шаҳар шифохонасига ётқизилган.
Ҳодиса жойига Ўзбекистон бош вазири биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси сафарбар этилган.
Ҳукумат комиссияси таркибига ИИВ, ФВВ, Миллий Гвардия, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа идоралар вакиллари киритилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда.
UPD: ФВВнинг қўшимча маълумот беришича, ёнғин 28 дақиқа давомида ўчирилган. 30 дақиқа атрофида вайрона остида олиб борилган қидирув ишларида бир нафар фуқаро ҳалок бўлгани аниқланган.
Мавзуга оид
12:07 / 06.01.2026
Киевда ҳарбий хизматчининг автомобили портлатилди: гумонланувчи бир неча соатда топилди
12:23 / 03.01.2026
Каракас жанубида электр узилди: шаҳарда портлаш овозлари
17:35 / 01.01.2026
Швейцариядаги курортда портлаш: ўнлаб инсонлар вафот этгани айтилмоқда
10:52 / 26.12.2025