Ўзбекистон | 18:32 / 21.12.2021
18567
2 дақиқада ўқилади
Ҳаж ва Умрага электрон навбат, IMEI ва бошқалар — Аксилкоррупция агентлиги таклифлар билан чиқди
Ҳаж ва Умра сафарларига навбатга туришни тўлиқ ДХМларга ўтказиш ва жараённи рақамлаштириш, фуқаронинг номидан нечта қурилма IMEI тизимига киритилганини аниқлаш имконини бериш таклиф этилмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат ташкилотларининг очиқлик даражасини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, бу ҳақда агентлик директори Акмал Бурҳонов 21 декабр куни Сенатнинг очиқлик қўмитаси мажлисида берган ҳисоботида маълум қилган.
Агентлик таклифлари қуйидагилар:
- фуқароларнинг Ҳаж ва Умра сафарларига бориш учун навбатга туриш ва юритишни тўлиқ давлат хизматлари марказларига ўтказиш орқали инсон омилидан холи, очиқлик ва шаффофлик принциплари ҳамда рақамли технологияларга асосланган тизимни жорий этиш;
- фуқаронинг идентификация қилувчи маълумотини киритиш ёрдамида (масалан, паспорт серия ва рақами) унинг номига расмийлаштирилган барча IMEI-кодлари ва ушбу кодлар орқали фойдаланилиб келинаётган қурилмаларини билиш имконини берувчи хизматни ишга тушириш;
- давлат органи ва ташкилотлари томонидан ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар тўлиқ, сифатли ва ўз вақтида эълон қилинишини таъминлаш мақсадида Агентлик томонидан маълумотларни эълон қилиш учун намунавий шаклларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
- давлат бюджети, шунингдек, халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар, шу жумладан истиқболли инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари бўйича уларнинг якуний техник-иқтисодий асоси ва бошқа лойиҳа ҳужжатлари очиқ эълон қилинишини таъминлаш ва бошқалар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент метросини кенгайтиришнинг техник-иқтисодий асослари лойиҳани амалга ошириш бошланганидан 4 йил ўтиб тасдиқланган эди.
Мавзуга оид
19:53 / 10.09.2024
Коррупцияга қўл урган 566 нафар шахс давлат ишига қайтадан кириб, яна коррупцияга қўл урган
17:45 / 13.06.2024
“Маълумотлар берилмаган” – Аксилкоррупция агентлиги “ГАСН”нинг коррупцияга қарши рейтингдаги қониқарсиз ўрни ҳақида
14:10 / 07.12.2023
Ўзбекистон хорижий мансабдорларга пора беришга қарши конвенцияга қўшилади
21:53 / 04.12.2023