Эслатиб ўтамиз, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда электр энергияси ишлаб чиқарувчи станцияларни қуриш борасида амалий ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, сўнгги 3 йилда қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича 10 та битим имзоланган.
2021 йил август ойида Навоий вилоятининг Кармана туманида республикада биринчи 100 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди.
Жорий йил 1-чорагида Самарқанд вилояти Нуробод туманида 100 МВт қувватли йирик қуёш фотоэлектр станциясини ишга тушириш режалаштирилган.
Бундан ташқари, 2023 йилда Самарқанд, Жиззах, Навоий ва Сурхондарё вилоятларида умумий қуввати 1 097 МВт бўлган 4 та қуёш фотоэлектр станцияси ва Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро (Ғиждувон ва Пешку) ҳамда Навоий вилоятларида умумий қуввати 1 600 МВт бўлган 4 шамол электр станциялари “яшил” энергия ишлаб чиқаришни бошлайди.











