Бугунги кунда кўпчилик ўзбек томошабинлари давлат ва хусусий студияларда олинаётган аксар фильмларнинг бир хиллиги ҳамда ўта маишийлашиб кетганини танқид қилади.

Кинотанқидчилардан ҳам томошабинни бачканалик билан кинотеатрларга жалб қиладиган ва дидни бузаётган фильмлар кўпайгани ҳақида кўп эшитамиз.

Аммо... Танқидларга қарамай, ўзбек киносининг олтин сандиғидан ўрин олган ва олаётган, бадиий савияси, тарбиявий аҳамияти юқори, ҳаёт ва тузум ҳақиқатлари бор бўй-басти билан кўрсатилган фильмлар ҳам кўпки, вақт ўтган сари улар ўз қийматини ошириб бораверади.

Kun.uz мухбири таниқли режиссёрлар, сценарийнавислар ва санъатшунослар билан боғланиб, уларнинг ўзбек кинотомошабинлари томонидан кўрилиши шарт бўлган ўзбек фильмлари бўйича тавсиялари билан қизиқди.

Маълумот учун: Киноижодкорлардан шартли равишда бештадан фильм тавсия қилиш сўралди.

Эркин Аъзам, ёзувчи ва киносценарист

Фото: ziyouz.uz

1. «Сен етим эмассан» – 1962 йилда режиссёр Шуҳрат Аббосов томонидан суратга олинган.

2. «Ўткан кунлар» – 1969 йилда режиссёр Йўлдош Аъзамов томонидан суратга олинган.

3. «Ватан» – 2006 йилда режиссёр Зулфиқор Мусоқов томонидан суратга олинган. 

4. «Ўртоқ Бойкенжаев» – 2002 йилда режиссёр Юсуф Розиқов томонидан суратга олинган.

5. «Шум бола» – 1977 йилда режиссёр Дамир Салимов томонидан суратга олинган.

Нигора Каримова, санъатшунослик фанлари доктори, киношунос

Фото: Kun.uz

1. «Насриддин Бухорода» – 1943 йилда режиссёр Яков Протазанов томонидан суратга олинган.

2. «Тоҳир ва Зуҳра» – 1945 йилда режиссёр Наби Ғаниев томонидан суратга олинган.

3. «Севишганлар» – 1969 йилда режиссёр Элёр Эшмуҳаммедов томонидан суратга олинган. 

4. «Инсон қушлар ортидан боради» – 1975 йилда режиссёр Али Ҳамраев томонидан суратга олинган.