Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев академик Эдвард Ртвеладзе вафоти муносабати билан таъзия билдирди
Тарих, археология ва санъатшунослик соҳасидаги таниқли олим, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Эдвард Ртвеладзе 79 ёшида вафот этди. Шу муносабат билан президент Шавкат Мирзиёев ва ҳукумат аъзолари таъзия билдирди.
Э.Ртвеладзе 1942 йил 14 майда Грузиянинг Боржоми шаҳрида туғилди. 1967 йили Тошкент давлат университетини тугатиб, Санъатшунослик институтида лаборант лавозимида меҳнат фаолиятини бошлади. 1975 йилда номзодлик, 1989 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1995 йилда Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланди.
Истеъдодли олим ўзининг қарийб 60 йиллик илмий фаолияти давомида Санъатшунослик институтининг кичик илмий ходими, катта илмий ходими, бўлим мудири ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти илмий кенгашининг раиси лавозимларида самарали фаолият кўрсатиб, мамлакатимизда илм-фан ривожига муносиб ҳисса қўшди.
Заҳматкаш олимнинг Ўрта Осиёнинг қадимий ва ўрта асрлар тарихи, археологияси, нумизматика ва эпиграфикаси, санъати ва маданияти тарихига бағишланган юзлаб мақола ва тадқиқотлари, монография ва рисолалари юртимиз ҳамда дунё олимлари ва мутахассисларига яхши маълум.
Жонкуяр устоз сифатида кўплаб ёшларга илм-фан сирларидан сабоқ берган фидойи олимнинг бевосита раҳбарлигида ўнлаб фан номзодлари ва фан докторлари тайёрланган.
Э.В.Ртвеладзе мамлакатнинг сиёсий-ижтимоий ҳаётида ҳам фаол иштирок этиб, Олий Мажлис Сенати аъзоси сифатида самарали фаолият олиб борди.
Академик Э.Ртвеладзенинг мамлакат илм-фанини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлат томонидан муносиб тақдирланди. У Ўзбекистон Давлат мукофоти, “Буюк хизматлари учун”, “Меҳнат шуҳрати” ва “Эл-юрт ҳурмати” орденларига сазовор бўлган эди.
Мавзуга оид
16:03 / 12.07.2024
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ярмини туман бюджетида қолдириш масаласи кўриб чиқилади
14:15 / 12.07.2024
Қувасойдаги 12 минг гектар ери бўлган 616 та фермернинг ер солиғи ярмига камайтирилади
14:08 / 12.07.2024
“Камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя Ижтимоий ҳимоя агентлиги тизимида бўлади” – президент
08:25 / 12.07.2024