Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ташкил этилаётган янги туманга марказ танланди
Чироқчи туманининг бир қисмида ташкил этилаётган янги Кўкдала туманининг маркази Еттитом шаҳарчасида бўлади.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, вилоятда янги ташкил этилаётган туманнинг маркази қаерда бўлиши белгиланган.
Хабарда ёзилишича, Чироқчи туманининг «Олтин дала» ва «Хўжаобод» маҳалла фуқаролар йиғинларидан иборат бўлган 6 348 гектар ер майдонида Еттитом шаҳарчаси барпо этилади. Бу шаҳарча келгусида Чироқчи туманининг ярмида янгидан ташкил этилаётган Кўкдала туманининг маъмурий маркази этиб белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил октябр ойида президент Қашқадарё вилоятидаги сайловчилар билан учрашувда Чироқчи туманининг аҳолиси кўплиги ва ҳудудининг катталигини инобатга олиб, туманни иккига бўлиш ва унинг бир қисмида Кўкдала туманини ташкил этиш таклифини билдирганди.
«Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларга кўра, одамлар ўзининг кундалик муаммоларини ҳал қилиш, давлат идораларига бориш учун 2-3 соатлаб вақт сарфлайди.
Шунингдек, туман ичида жамоат транспорти ривожланмагани оқибатида, одамларнинг марказга келиши учун бир нечта транспортдан фойдаланиши, бунга 50 минг сўмгача харажат қилишга мажбур.
Шу билан бирга, ўз пайтида туман Чироқчи ва Кўкдала ҳудудларига бўлинган эди. Шу боис, кўплаб аҳолининг мурожаатларини инобатга олиб, ушбу туман негизида Чироқчи ва Кўкдала туманларини ташкил этсак, нима дейсизлар?» деган эди президент.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026