«Саодат Нарзиеванинг ҳисобрақамлари ҳақидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди» - Алишер Усмоновнинг матбуот хизмати
Саодат Нарзиеванинг Швейцариянинг Credit Suisse банкидаги пул маблағлари ва шахсий ҳисобрақамлари ҳақида тарқалган маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда тадбиркор Алишер Усмоновнинг матбуот хизмати хабар берди.
“Баъзи масъулиятсиз оммавий ахборот воситалари OCCRP маълумотларига таяниб, таниқли тадбиркор, молиячи ва меценат Алишер Усмоновнинг синглиси Саодат Бурҳоновна Нарзиеванинг шахсий ҳисобрақамларига қўйилгани айтилаётган катта пул маблағлари ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Саодат Нарзиеванинг маблағлари ва шахсий ҳисобрақамларига оид бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
“Бу мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди ва Алишер Усмоновнинг обрўйига путур етказиш мақсадида тарқатилмоқда. Маълумотни тарқатганлар “қовурилган фактлар”га ҳавола қилиб, журналист этикаси меъёрларини эътиборсиз қолдирган. Ушбу ёлғон маълумотларнинг эълон қилиниши Алишер Усмоновнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўйига путур етказади”, дейилади ахборотда.
Алишер Усмоновнинг матбуот хизмати туҳмат маълумотни тарқатганларни жавобгарликка тортиш, жабрланганларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча қонуний чоралар кўрилишини маълум қилган.
Аввалроқ, Швейцариянинг кредитлар бўйича иккинчи йирик Credit Suisse банкидан сизиб чиққан ҳисоб маълумотларида 4 нафар ўзбекистонлик номи ҳам тилга олинганди.
Мавзуга оид
17:38 / 04.11.2024
Германияда Алишер Усмоновга нисбатан тергов тўхтатилди
20:49 / 29.10.2024
Алишер Усмонов яна Халқаро қиличбозлик федерацияси раҳбари бўлиши мумкин
15:10 / 14.10.2024
Bild: Усмонов ARD журналисти устидан прокуратурага ариза берди
21:22 / 01.10.2024