Самарқандда такси ҳайдовчиларидан «доля» олиб келган бир гуруҳ спортчилар ушланди
Улар Самарқанд-Навоий йўналишига кирмоқчи бўлганлардан 500 доллар, кунлик қатнайдиганлардан 50 минг сўмдан пул ундириб келишган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, Самарқанд шаҳрида яшовчи бир гуруҳ спортчилар Самарқанд-Навоий йўналишидаги автошоҳбекатни зўравонлик ва ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда эгаллаб олган. Сўнг ҳайдовчилардан ушбу йўналишга кириш учун 500 доллар, кунлик қатновчи ҳайдовчилардан эса 50 минг сўмдан пулларни товламачилик йўли билан олиб келишган.
ИИВ ЖҚББ, ДХХ, Прокуратура ҳамда вилоят ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилиб, ушбу фаолият билан шуғулланиб келаётган 7 нафар шахс қўлга олинган. Уларнинг жиноий фаолиятига чек қўйилган.
Дастлабки суриштирувларда аниқланишича, Самарқанд шаҳар Гала Осиё маҳалласида яшовчи 1985 йилда туғилган Ш.Д. ушбу жиноий гуруҳга етакчилик қилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ш.Д. ва бошқа шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан Булунғур туманида лицензиясиз киракашлик қилиб келган фуқаролардан пул ундириш билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинганди.
Мавзуга оид
19:44 / 18.11.2024
Хоразмда ўқувчининг онаси мактабга бориб, ўқитувчи аёлга ташланди
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
09:18 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани Самарқандда жинсий зўравонлик қурбони бўлган қиз билан учрашди
16:55 / 15.11.2024