Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлигини кенгайтирувчи 9 та ҳужжат имзоланди
Олий даражадаги музокаралар якунлангач, ҳужжатларни имзолаш ва алмашиш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган 9 та ҳужжат имзоланди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилиши якунлари бўйича қўшма баёнот имзолади.
Икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида кўп қиррали Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган 9 та ҳужжат имзоланди.
Жумладан:
- имтиёзли савдо тўғрисидаги битим;
- давлат чегаралари орқали товарлар ва транспорт воситаларининг ўтиши ҳақида олдиндан ахборот алмашиш тўғрисидаги баённома;
- меҳнат ва бандлик соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми;
- суд экспертизаси соҳасида ҳамкорлик меморандуми;
- қурилиш соҳасида англашув меморандуми;
- Соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар режаси;
- Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан Туркиянинг “Анадолу” агентлиги ўртасида ҳамкорлик битими.

Бундан олдин Ўзбекистон ва Туркия ўртасида эмланганлик сертификатларини ўзаро тан олиш ҳақидаги келишувга эришилганди.
Мавзуга оид
09:51 / 06.05.2026
Туркия ўзининг қитъалараро ракетасини тақдим этди
09:39 / 06.05.2026
Халқаро қидирувдаги Туркия фуқароси Перудан Ўзбекистонга олиб келинди
07:44 / 05.05.2026
Туркияда яшаш рухсатномаси учун тўлов миқдори ошгани рад этилди
19:44 / 25.04.2026