Самарқандда фуқароларни АҚШга ноқонуний йўллар билан юборувчи жиноий гуруҳ аъзолари ушланди
Самарқандда фуқароларни АҚШга юборувчи жиноий гуруҳ аъзолари ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Самарқанд вилояти ИИБ ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, Ўзбекистон фуқароларини алдов йўли билан Туркия ва Лотин Америкаси давлатлари орқали АҚШга ноқонуний юбориш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
Самарқанд туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган Х.Д. АҚШда истиқомат қилувчи жиноий шериги, 1978 йилда туғилган Х.Ж. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, маҳаллий фуқарони 40 000 АҚШ доллари эвазига, айланма йўллари орқали АҚШга юборишни ваъда қилиб, олдиндан келишилган маблағнинг 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда юқоридаги шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:54
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
21:08
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:14
Украина ATACMS билан Россия ҳудудларига зарба бериши мумкин. Бу нимани ўзгартиради?
17:22 / 17.11.2024