Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга уч ойда импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари қиймати маълум бўлди
Озиқ-овқат импортида юқори улушга эга бўлган маҳсулотлар қиймати маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.
Фото: iStock
Қўмита маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-март ойларида импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қиймати қуйидагича:
- буғдой – 201,6 млн АҚШ долларига;
- шакарқамиш – 91,9 млн АҚШ долларига;
- маргарин маҳсулотлари – 84,5 млн АҚШ долларига;
- қорамол гўшти – 46,3 млн АҚШ долларига;
- картошка – 38,6 млн АҚШ долларига;
- ўсимлик ёғи – 31 млн АҚШ долларига;
- какао ва шоколад – 30,7 млн АҚШ долларига;
- буғдой уни – 28,8 млн АҚШ долларига;
- банан – 17,4 млн АҚШ долларига;
- болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари – 15,6 млн АҚШ долларига;
- сут маҳсулотлари – 14,5 млн АҚШ долларига;
- парранда гўшти – 11,7 млн АҚШ долларига;
- чой – 11,6 млн АҚШ долларига;
- маккажўхори – 9,1 млн АҚШ долларига;
- мандарин – 8,3 млн АҚШ долларига;
- қаҳва – 8,3 млн АҚШ долларига.
Бундан олдин Ўзбекистон картошка импортини оширгани хабар қилинганди.
2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон 10 та давлатдан қиймати 38,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 223,8 минг тонна картошка импорт қилган.
Картошка импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 70 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг дастлабки 3 ойида Ўзбекистон картошка импорт қилган давлатлар орасида Покистон етакчилик қилмоқда – 172,2 минг тонна.
Мавзуга оид
08:28 / 30.03.2026
Ўзбекистонда 15 турдаги маҳсулот учун хомашёга импорт божлари бекор қилинади
07:40 / 30.03.2026
Дунё озиқ-овқат харитаси ўзгармоқда: марказда Лотин Америкаси
15:21 / 21.03.2026
ЕИ Хитойдан биринчи марта унга етказиб берганидан кўра кўпроқ автомобил импорт қилди
21:08 / 14.03.2026