Ўзбекистон | 07:35 / 11.05.2022
6929
1 дақиқада ўқилади

2022 йилнинг уч ойида ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларда 42 нафар ходим ҳалок бўлди

2022 йилнинг уч ойи давомида ишлаб чиқаришда 132 та бахтсиз ҳодиса юз берган, 42 нафар ходим ҳалок бўлган. Бу ҳақда АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Январь-март ойлари давомида ишлаб чиқаришда юз берган 132 та бахтсиз ҳодиса белгиланган тартибда махсус текширилган, шулардан 26 таси ўлим билан тугаган, 97 таси оқибати оғир ва 9 таси гуруҳий бахтсиз ҳодисаларни ташкил этган

Юз берган бахтсиз ҳодисалар натижасида 42 нафар ходим ҳалок бўлган, 104 нафар ходим оғир тан жароҳати ва 4 нафари енгил тан жароҳати олган.

5 972 та корхонада ўтказилган назорат тадбирларида 11 315 та қонун бузилиш ҳолати аниқланиб, 2 483 нафар мансабдор шахсга нисбатан 4 млрд 864 млн 600 минг сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилган.

Бундан олдин Ўзбекистонда 2021 йилда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар оқибатида 238 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид