Мамлакатда миллий мусиқа ва қўшиқчилик санъатини ривожлантириш, халқ бой маънавий мероси ва анъаналарини асраб-авайлаш ҳамда жаҳон миқёсида кенг тарғиб этишга қўшган муносиб ҳиссаси, талаба ёшларга ўзбек ва жаҳон мумтоз санъати дурдоналари ва замонавий ютуқларини ўргатиш, ижодий қобилиятини рўёбга чиқариш, юксак профессионал маҳорат ва малакага эга бўлган соҳа вакилларини тайёрлаш борасидаги катта хизматлари, юртдошлар маданий савиясини ошириш, фарзандларни ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги самарали фаолияти, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотланди:
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» фахрий унвони билан
Файзиева Мадина Мухсиновна - Ўзбекистон давлат консерваториясининг махсус фортепиано кафедраси мудири
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан
Абдуллаева Инна Анваровна - Ўзбекистон давлат консерваториясининг факультетлараро фортепиано ижрочилиги кафедраси профессори
Мухамедова Галина Иминовна - Ўзбекистон давлат консерваториясининг академик хонандалик ва опера тайёрлови кафедраси профессори
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони билан
Галушенко Ирина Георгиевна - Ўзбекистон давлат консерваториясининг мусиқа тарихи ва танқиди кафедраси профессори
Мансуров Аваз Максудович - Б.Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти ректори
«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан
Абдурахимова Фируза Равшановна - Ўзбекистон давлат консерваториясининг оркестр дирижёрлиги кафедраси профессори
Ризаева Мукадас - Ўзбекистон давлат консерваториясининг академик хонандалик ва опера тайёрлови кафедраси профессори
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Абдуллаев Рустамбек Самигович - Ўзбекистон давлат консерваториясининг ўзбек мусиқаси тарихи кафедраси профессори
Матякубова Светлана Кахаровна - Ўзбекистон давлат консерваториясининг мусиқа назарияси кафедраси профессори
















