NHK телеканалида айтилишича, 13 июнда қабул қилинган ўзгаришларга кўра, 2025 йилдан бошлаб Япониядаги барча турар жойлар фақат энергия тежамкор материаллардан қурилади. Уйлардаги деразалар жойлашуви, иситиш тизими бўйича ҳам талаблар қўйилади. Ушбу ўзгаришлар натижасида кондиционерлар учун камроқ электр энергияси сарфланиши кутилмоқда.

Хусусий секторни қўллаб-қувватлаш доирасида офислар, корхоналарни янги стандартларга мослаб таъмирлаш учун паст фоизли кредитлар ажратилади.

Японияда 2050 йилга бориб углеводород чиқиндисини максимал кам даражага етказиш бўйича режа ишлаб чиқилган. Уни амалга ошириш учун Япония яна АЭСлар фаолиятини кенгайтиришга, мавжуд кўмирда ишловчи ИЭСлардан воз кечишига тўғри келади. 2011 йил «Фукусима-1» АЭСидаги портлашдан кейин Японияда атом энергетикасидан фойдаланишни камайтиришган эди.