Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Россияга қарийб 8 минг тонна гилос етказиб берди
Ўзбекистон 12 та давлатга гилос экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-май ойларида 12 та давлатга қиймати 22,4 млн AҚШ долларига тенг бўлган 18,4 минг тонна гилос экспорт қилган.
Қайд этилишича, гилос экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,3 минг тоннага камайган.
2022 йилнинг 5 ойида Ўзбекистон энг кўп гилос экспорт қилган давлатлар:
- Россия – 7,9 минг тонна;
- Қозоғистон – 6 минг тонна;
- Қирғизистон – 4,2 минг тонна;
- Беларусь – 102 тонна;
- Польша – 52 тонна;
- Корея – 47 тонна;
- БАА – 8,2 тонна.
Бундан олдин Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ташқи савдо айланмаси миқдори маълум қилинганди.
Мавзуга оид
10:19 / 14.07.2026
Ўзбекистонга келган туристлар сони қарийб 25 фоизга ошди
17:51 / 13.07.2026
Ўзбекистонда газеталар сони 15 йилда уч баробар камайди
11:55 / 10.07.2026
Таълим хизматларида олий таълим энг катта улушга эга бўлди
10:25 / 06.07.2026