Кореяда бўлиб ўтган Осиё чемпионатидан сўнг таэквондочиларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Унда Чарос Қаюмова -53 кг вазнда 126.84 балл билан аёллар тасниф жадвалида пешқадам бўлган биринчи ўзбекистонлик таэквондочи қизга айланди.
Қитъа чемпионатида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон жамоасининг ушбу йўналишдаги бошқа вакиллари ҳам ўз ўринларини мустаҳкамлади. Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати кучли ўнталикдан жами олти нафар Ўзбекистон спортчиси жой олганини маълум қилди.
Эркаклар
-63 кг:
1. Хоан Кала (Испания) - 140.74 балл
13. Ниёз Пўлатов (Ўзбекистон) - 64.90
-68 кг:
1. Брэдли Синден (Буюк Британия) - 293.44
2. Улуғбек Рашитов (Ўзбекистон) - 262.31
-74 кг:
1. Даниэл Кесада (Испания) - 132.58
10. Жасурбек Жайсунов (Ўзбекистон) - 80.40
-80 кг:
1. Максим Храмцов (Россия) - 304.34
9. Шуҳрат Салаев (Ўзбекистон) - 141.13
-87 кг:
1. Мигел Соареш (Бразилия) - 190.64
13. Никита Рафалович (Ўзбекистон) - 61.60
+87 кг:
1. Владислав Ларин (Россия) - 259.96
25. Шоҳрух Ражабов (Ўзбекистон) - 56.87
Аёллар
-53 кг:
1.












