Жиззахлик икки ўсмир Spark ҳайдовчисини бўғиб ўлдириб, машинани ёқиб юборишди
Марҳумнинг жасадини эса каналга ташлаб юборишган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 4 июл куни Мирзачўл тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи ПР-8 каналидан ўрта ёшли эркакнинг жасади ва ёниб кетган Spark машинаси топилган.
Дастлабки суриштирувларда жасаднинг шахсига аниқлик киритилганда, у Тошкент шаҳри Миробод туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро экани аниқланган. Spark машинаси ҳам унга тегишли бўлган.
Жиззах вилояти прокуратураси ва ИИБ ходимлари ҳамкорликда олиб борган тезкор қидирув ишлари давомида ушбу жиноятни Пахтакор тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи, 2004 йилда туғилган ва Арнасой тумани Чўлқувар маҳалласида яшовчи, 2005 йилда туғилган йигитлар содир этгани аниқланган. Улардан далилий ашё сифатида эркаклар бош ва оёқ кийимлари, марҳумга тегишли универсал пичоқ расмийлаштириб олинган. Шундан сўнг 17 ва 18 ёшли икки йигит гумонланувчи сифатида қўлга олинган.
Дастлабки суриштирувларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги автомобилларни ювиш шохобчасида ишлаган икки йигит уйига кетиш мақсадида Тошкент–Жиззах йўналишли таксилари қатнайдиган бекатга келгани аниқланган. Улар бу ерда Spark машинаси ҳайдовчисига 200 минг сўм эвазига Жиззах шаҳрига олиб бориб қўйишни сўрашган. У рози бўлган.
Сирдарё вилоятида машина тўхтаган вақтида йигитлардан бири ҳайдовчини бўғган, шериги унга ёрдамлашган. Ҳайдовчи вафот этгандан сўнг уни орқа ўриндиққа ётқизиб, Spark’ни Мирзачўл туманига олиб боришган ва жасадни каналга ташлаб юборишган.
Сўнг гумонланувчилар машинани ёқиб юбориб, давлат рақами белгиларини кўмиб ташлашган.
Қайд этилишича, мазкур қотиллик юзасидан прокуратура томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан иш қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:03 / 19.11.2024
“Кўп кайф қилиб юборганман” — 3 яшар боланинг қотили ўша куни “глюк”да бўлганини айтди
21:47 / 15.11.2024
Қотил гиёҳванд бўлган: 3 ёшли болани ўлдирган эркак устидан суд бошланди
18:12 / 09.11.2024
Бир чуқурдаги икки мурда – Пайариқдаги қотиллик тафсилоти
19:18 / 02.11.2024