Ўзбекистон | 08:05 / 15.07.2022
6309
1 дақиқада ўқилади

6 ойда энг кўп оилавий корхоналар Самарқанд вилоятида ташкил этилди

2022 йилнинг январ-июн ойларида республикада 7275 та янги оилавий корхоналар ташкил этилди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1468 тага камайган.

Йиллар кесимида янги ташкил этилган оилавий корхоналар сони:

  • 2018 йил январь-июнь ойлари – 2183 та;
  • 2019 йил январь-июнь ойлари – 6861 та;
  • 2020 йил январь-июнь ойлари – 9818 та;
  • 2021 йил январь-июнь ойлари – 8743 та.

Ҳудудлар бўйича 2022 йилнинг 6 ойида янги ташкил этилган оилавий корхоналар сони:

  • Самарқанд вилояти – 1500 та;
  • Қашқадарё вилояти – 1248 та;
  • Хоразм вилояти – 918 та;
  • Фарғона вилояти – 656 та;
  • Сурхондарё вилояти – 567 та;
  • Жиззах вилояти – 474 та;
  • Тошкент вилояти – 472 та;
  • Навоий вилояти – 316 та;
  • Тошкент шаҳри – 271 та;
  • Бухоро вилояти – 256 та;
  • Қорақалпоғистон Р. – 214 та;
  • Наманган вилояти – 183 та;
  • Андижон вилояти – 164 та;
  • Сирдарё вилояти – 36 та.

Мавзуга оид