Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилда қабул қилинган 666-сонли қарори билан мактабларда мажбурий формаларни жорий этиш кейинчалик 2024/25 ўқув йилигача кечиктирилган эди. Бироқ жорий йилнинг 19 майида ҳукумат ўзининг 271-сонли қарор билан ягона мактаб формасига ўтишни 2022/23 ўқув йилидан бошлаб жорий қилди.

 

 

Халқ таълими вазирлиги ташаббуси ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан ҳамкорликда журналистлар учун Наманган вилоятидаги корхоналарда тикилаётган мактаб формаларини бориб ўрганиш мақсадида пресс-тур ўтказилди. У ерда ягона мактаб формасини жорий этишдан кўзланган мақсад мактабда ижтимоий тенгликни жорий этиш экани, ўқувчилар мактабда кийиниш масалаларига чалғимасдан фақат таълим олиш билан банд бўлиши кераклиги айтиб ўтилди.

Ҳукуматнинг 2018 йил 666-сонли қарорида ҳам мақсад давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг кийиниш маданияти ва тартиб-интизомга амал қилиш кўникмаларини мустаҳкамлаш, саломатликларини муҳофаза қилиш учун тегишли шарт-шароитлар яратиш, маънавий ва жисмоний соғлом авлодни камол топтириш эканлиги урғуланган.

Уни жамоатчилик қандай тушунди?

Ижтимоий тармоқларда давлат мактабларида ўқувчилар формасини жорий этишдан кўзланган мақсад — диний эътиқодни жиловлаш эканлиги борасида фикрлар ҳам бот-бот билдирилмоқда. Бу фикрларда оз бўлса-да жон бордек. Чунки таълим муассасаларига рўмол ўраб борган қизларга тазйиқ ўтказилгани билан боғлиқ воқеалар республиканинг турли ҳудудларида аввал ҳам кўп кузатилган.

Масалан, Тошкент вилояти Чиноз туманидаги 45-мактаб директори Зубайда Тошпўлатова мактабга рўмол ўраб келган қизга ўдағайлаб, «Шу мактабда ўқимоқчи бўлсанг, рўмолингни ечасан», деганди