«Дунё» ахборот агентлиги хабарига кўра, ҳужжатни икки давлат ҳукуматлари номидан Ўзбекистоннинг БМТ ҳузуридаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Вануатунинг БМТ ҳузуридаги миссияси раҳбари Одо Теви имзолаган.
Учрашувда халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослаштирилган муассасалари доирасида яқин ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланган.
Қўшма коммюникенинг имзоланиши Ўзбекистоннинг Тинч океани минтақаси давлатлари билан дипломатик ҳамкорлигини кенгайтириш йўлидаги навбатдаги қадам бўлган.
Маълумот учун, 2026 йил 22 апрел куни Ню-Йоркда Ўзбекистон ва Гвинея-Бисау ўртасида ҳам дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзоланган эди.

















