17:57 / 27.07.2022
11707

Тошкент, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида «валютчик»лар ушланди

Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан, Чирчиқ шаҳар деҳқон бозори атрофида валюта савдоси билан шуғулланиб келган шахс 3,5 минг долларни 38,8 миллион сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан жами 8 735 доллар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Жарқўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбирда, валюта савдоси билан шуғулланиб келган шахс 3 минг долларни 33,4 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департамент ҳамда ДХХ Тойлоқ тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса валюта савдоси билан шуғулланиб келган Д.М. 3 минг долларни 33 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Top