Ташриф йўналиши бўйлаб биринчи бўлиб тиббиёт, ветеринария ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳалари учун биотехнологик маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган «Росса» МЧЖ компанияси кўздан кечирилди.

Лойиҳани амалга ошириш учун 5 млн доллардан ортиқ маблағ жалб қилинди. Бу ерда замонавий ускуналар ўрнатилди ва тажрибали мутахассислар ишламоқда. 2021-2022 йиллардаги пандемия даврида компания СЭС эҳтиёжлари учун ковид ташхисини қўйиш учун 3,8 млн ПЗР-тести етказиб берди.

Ҳукумат комиссияси аъзоларига компания янги ишланмалари, жумладан ОИВ, B ва C гепатитлари, одам папиллома вируси, сил, герпес ва бошқа инфекцияларни аниқлаш учун ПЗР-тест тизимлари тақдим этилди.

Тадбиркорлар билан бўлиб ўтган мулоқотда бизнес учун долзарб масалалар кўтарилди, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантириш бўйича конструктив ғоялар билдирилди.