“Ҳазорасптумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари М.М ва Э.Б. ўзаро тил бириктириб, 2 500 АҚШ доллари эвазига фуқаро О.И.га нисбатан табиий газдан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати юзасидан ҳисобланган 309 млн сўмлик зарарни камайтириб беришни ваъда қилишган.
Бу ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда маълум бўлди.
Улар келишилган пулдан 1 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олганликлари аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 4,8 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168- ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.










