Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг 1 август ҳолатига Ўзбекистон фуқароларининг хорижга сафар мақсадлари орасида қариндошларни йўқлаш биринчи ўринда турибди — 2,7 млн киши.
Бундан ташқари, дам олиш мақсадида 435,6 минг киши, ўқиш мақсадида 112,1 минг киши четга чиқиб кетган.
Шунингдек, даволаниш учун 34,9 минг киши Ўзбекистондан кетган бўлса, хизмат юзасидан 9,2 минг киши чиқиб кетган.
Маълумот учун 6 ойда 1,7 млн киши хорижликлар қариндошларни йўқлаш мақсадида Ўзбекистонга келган.
















