2026 йилнинг январ–июн ойларида Ўзбекистонга хорижий давлатлардан 1 649 киши доимий яшаш мақсадида кўчиб келган. Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 976 нафарга ёки 2,5 баробарга ошган.

Статистика қўмитасига кўра, хориждан доимий яшаш учун кўчиб келганларнинг асосий қисми Россия (580 нафар), Қозоғистон (362 нафар) ҳамда Тожикистон (147 нафар) ҳиссасига тўғри келган. Бошқа давлатлардан 560 киши кўчиб келган.

Ҳудудлар кесимида хориждан кўчиб келганлар сони:

  • Тошкент шаҳрига — 1 089 нафар;

  • Тошкент вилоятига — 269 нафар;

  • Қорақалпоғистон Республикасига — 115 нафар;

  • Навоий вилоятига — 31 нафар;

  • Самарқанд вилоятига — 22 нафар;

  • Хоразм вилоятига — 21 нафар;

  • Сурхондарё вилоятига — 18 нафар;

  • Сирдарё вилоятига — 15 нафар;

  • Фарғона вилоятига — 15 нафар;

  • Бухоро вилоятига — 13 нафар;

  • Наманган вилоятига — 13 нафар;

  • Жиззах вилоятига — 12 нафар;

  • Андижон вилоятига — 11 нафар;

  • Қашқадарё вилоятига — 5 нафар.

2026 йилнинг январ–июн ойларида Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга 5 422 киши доимий яшаш мақсадида кўчиб кетган. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 129 кишига ёки 2,3 фоизга камайган.

Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун асосан Қозоғистон, Россия, Корея каби давлатларга кўчиб кетишган.