Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Йўловчилар яхшироқ шароитларни хоҳлаяпти” – Ҳусниддин Ҳосилов йўловчи ташиш вагонлари янгиланишини айтди

Фото: Ўзбекистон темир йўллари
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раиси Ҳусниддин Ҳосилов тадбиркорлар билан учрашувда йўловчилар вагонлардаги шароитлардан қониқмаётгани ва бу борада саволлар кўплиги ҳақида гапирди.
18 август куни президентнинг тадбиркорлар билан учрашуви доирасида Тадбиркорлар билан мулоқот ҳафталигининг иккинчи куни бўлиб ўтди. Унда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раиси Ҳусниддин Ҳосилов темирйўл орқали йўловчи ташиш масаласи ҳақида гапирди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
“Йўловчи ташиш соҳасининг сифат даражасини яхшилашимиз керак. Йўловчилар яхшироқ шароитларни хоҳлашяпти – эътибор, вагонлардаги шароитлар бўйича саволлар кўп. Бу масалада ҳам ишлашимиз керак. Қисқа муддатда бирданига кўп маблағ тикиб вагон паркининг катта қисмини янгилаш масаласи устида ишлаяпмиз”, – деди Ҳосилов.
Маълум қилинишича, аҳоли ҳаракатини енгиллаштириш ҳамда уларга қулайлик яратиш мақсадида 2022-2024-йилларда 42 та замонавий электропоездлар хариди асосида шаҳар атрофи йўналишларида йўловчи ташиш ҳажми 3 баробарга оширилади. Электропоездларнинг ўртача тезлигини 2 баробарга ошириш режа қилинган.
Бундан ташқари, шаҳар атрофида темирйўл орқали йўловчиларни ташишдан кўриладиган зарар билан йўловчи ташишнинг ҳақиқий харажати ўртасидаги тафовутни йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими орқали маҳаллий бюджетдан субсидия ажратиш йўли билан қоплаш ҳам кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Google гидроэлектр энергияси бўйича дунёдаги энг йирик шартномани имзолади
Жаҳон | 21:41
-
114 ёшли марафончи машина тагида ҳалок бўлди
Спорт | 21:35
-
Қуролланишнинг янги даври бошланди. Ҳарбий бюджети энг катта давлатлар қайси?
Жаҳон | 21:23
-
Биржада Аи-80 бензини нархи тарихий максимумга етди
Иқтисодиёт | 20:58
Мавзуга оид

20:49 / 27.03.2025
«Ўзтемирйўлйўловчи» танқид ортидан поездларда санитария назорати кучайтирилишини эълон қилди

22:20 / 02.12.2024
«Тошкент — Хожикент» йўналишида янги тезюрар электропоезд қўйилади

08:30 / 10.10.2024
«Ўзбекистон темирйўллари» бош муҳандиси Ҳусниддин Ҳосилов ишдан кетди

18:34 / 07.10.2024