Немис концерни бўлган thyssenkrupp кон департаментининг тантанали очилиш маросимида Германиянинг Тошкентдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тило Клиннер, thyssenkrupp Mining Technologies'нинг Германия ва МДҲдаги ҳамкорлари ҳамда вакиллари иштирок этди.
thssenkrupp Mining Technologies тоғ-кон саноати учун узлуксиз қазиб олиш, майдалаш, ер устида ташиш, захираларни йиғиш ва пирометаллургия ускуналарини лойиҳалаш ишлари бўйича дунёда тан олинган етакчи ҳисобланади. Бугунги кунда дунёга 17 500дан ортиқ қурилма ва жиҳозларни етказиб берган.
Очилиш маросимининг аввалида Элчи доктор Тило Клиннер ва thyssenkrupp Mining Technologies'нинг Европа ва Осиёдаги вице-президенти доктор Реза Пурваш рамзий қизил ленталарни кесишди ҳамда кириш нутқини сўзлашди.

Доктор Реза Пурваш ўз чиқишида “Ўзбекистондаги тоғ-кон саноатини ривожлантириш ва маҳаллий қувватлардан фойдаланиш, хусусан, маҳаллий материал ва хизматлар етказиб берувчиларни керакли инфраструктуралар билан таъминлаш, тоғ-кон саноати соҳасида жаҳон даражасидаги натижаларга эришишда ўзаро манфаатли алоқалар ва узоқ муддатли лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш кабиларнинг гувоҳимиз”, дея таъкидлаб ўтди.
“Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳалар мисолида нафақат ижтимоий-иқтисодий натижалар, балки барқарор ривожланишга ҳам эришилганини кўришимиз мумкин. Жумладан, Ўзбекистонда темир рудаси лойиҳасида жаҳонда биринчи марта амалга оширилаётган 4 дона ҳажмдаги силлиқлаш соҳасидаги муҳандислик ноу-хау - инновацион вертикал тегирмон Veliks эса узоқ вақт давомида бутун дунё бўйлаб мижозлар учун хизмат қилади”, - дейди thyssenkrupp Mining Technologies'нинг МДҲ бўйича ҳудудий директори жаноб Роман Карл.

Журналистлар билан мулоқот давомида жаноб Роман Карл Ўзбекистонда янги иш ўринларини яратиш масаласига ҳам тўхталиб ўтди.
“Биз жамоамизни янада кенгайтирмоқчимиз. Бугунги кунда 3 нафар ходимимиз бор, аммо ишонаманки, яқин келажакда улар сонини 15-20 нафарга етказамиз. Барча мутахассисларимиз маҳаллий аҳоли вакиллари. Компаниянинг МДҲ мамлакатларидаги муассасаси тажрибасини инобатга олган ҳолда шуни таъкидлаш жоизки, маҳаллий хизмат кўрсатувчи муҳандислар ўз тажрибаси билан бўлишиш ва Европа стандартлари бўйича ускуналарга техник хизмат кўрсатиш даражасига етган. Бу кўрсаткичларга Германиядан келган муҳандислар билан тажриба алмашиш ва яқин ҳамкорлик орқали эришилди”, - дейди у.







