Ўзбекистон кончилик саноати тарихида илк маротаба шахта чуқурлиги 1 000 метрга етди
Қўшработ туманидаги “Зармитан” саноат майдонида қазиш ишлари олиб борилаётган “Скип” ва “Клет” ҳаракатланадиган шахтанинг чуқурлиги 1 000 метрга етди. Ушбу янгилик муносабати билан соҳа ходимлари иштирокида тадбир ўтказилди.
Тадбирда “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси – бош директори Қувондиқ Санақулов, Қўшработ тумани ҳокими Дилшод Шакарбоев ҳамда Жанубий кон бошқармаси раҳбар-ходимлари иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар мазкур ҳудудда амалга оширилаётган ишлар, хусусан, янги гидрометаллургия заводи, конлар, замонавий инфратузилма – Заркент қўрғони барпо этилганини эътироф этишди. Натижада, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, кончилар фаровон яшаши, ёшлар учун иш ўринлари яратиш, ишлаб чиқариш кўрсаткичларини ошириш, истиқболли лойиҳаларни рўёбга чиқариш ҳамда ҳар йили янгидан-янги объектларни фойдаланишга топшириш имконияти пайдо бўлаётгани айтиб ўтилди.
Жумладан, ушбу лойиҳа Чехия давлатининг “Майн Констракшн Альянс” (“Mine Construction Alliance s.r.o.”) компанияси билан ҳамкорликда бажарилди. Икки йил давомида Ўзбекистон кончилик саноати тарихида илк маротаба техник жиҳатдан ниҳоятда мураккаб ҳисобланган қазиш ишлари олиб борилди. “Скип” ва “Клет” ҳаракатланадиган диаметри 6,5 метр бўлган шахтанинг чуқурлиги 1 000 метрга етди. Бу ютуқ Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллик байрами олдидан муносиб туҳфа, дея эътироф этилди.
Айни пайтда кейинги босқичдаги ишлар давом эттирилмоқда. Лойиҳа 2023 йилнинг март ойида тўлиқ якунланиши режалаштирилган. Бу келгусида ер қаъридан ҳар йили 850 минг тонна маъданни ер юзасигача чиқариш имконини беради ва маъдан қайта ишлаш учун 4-гидрометаллургия заводига етказиб берилади.
Тадбирда шахтани қазиш ишларида фаоллик кўрсатган бир гуруҳ ишчи-ходимларга “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти томонидан “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишонлари топширилди.
“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ матбуот хизмати Ⓣ
Тавсия этамиз
АҚШда хатолик туфайли 400 йилга қамалган эркакка 1,7 млн доллар компенсация тўланди
Жаҳон | 23:34 / 04.07.2025
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ректор, бош ҳисобчи ва бошқалар: Андижон давлат университетининг бир гуруҳ мансабдорлари қамалди
Ўзбекистон | 17:06
-
Трамп БРИКСнинг «анти-америка» сиёсатини қўллаётган давлатларга бож билан таҳдид қилди
Жаҳон | 16:59
-
Ҳуқуқсизликдан силласи қуриган фермерлар учун навбатдаги синов
Ўзбекистон | 16:39
-
Тошкентда Damas йўл четида турган юк автомобили тиркамасига бориб урилди
Жамият | 16:33