Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро вилояти ҳокими якшанба куни йиғилиш ўтказгани юзасидан текшириш натижаси маълум қилинди
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов 6 февраль, якшанба куни тўртта туманда йиғилиш ўтказганлиги тасдиқланди. Йиғилишга жалб этилганларга икки ҳисса ҳақ тўланади ёки уларнинг истагига қараб бошқа дам олиш куни берилади.
Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бухоро вилояти ҳокими дам олиш куни Бухоро, Вобкент, Ғиждувон ва Шофиркон туманларида маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчилари билан йиғилиш ўтказганлиги юзасидан текшириш натижаларини маълум қилди. Ҳолат бўйича Бухоро вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилган.
“Бухоро вилояти ҳокими томонидан 2022 йил 6 феврал куни (якшанба дам олиш кунида) Бухоро, Вобкент, Ғиждувон ва Шофиркон туманларида учрашув ўтказилганлиги сабабли меҳнат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилгани аниқланди. Қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида дам олиш кунлари ишга жалб этилган ходимларга икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши ёки ходимнинг истагига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш бўйича Бухоро вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ёзма кўрсатма ва вазирлик Давлат меҳнат инспекцияси раҳбари томонидан вилоят ҳокими номига тақдимнома киритилди”, — дейилади вазирлик муносабатида.
Мавзуга оид
16:55 / 27.02.2026
«Чириган жасад изидан» – Ўзбекистонда ўлдирилган Туркия фуқаросининг қотиллари қандай топилди?
12:51 / 26.02.2026
Бухорода 13 яшар қиз она бўлди. Гумонланувчи қамоққа олинган
12:07 / 25.02.2026
Киберфирибгарлик: бемор болалар учун хайрия видеолари орқали пул йиғган шахс ушланди
11:16 / 31.01.2026