Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung буклама планшетлар ишлаб чиқаришда муаммоларга дуч келди
Компания Galaxy Z Fold ва Galaxy Z Flip буклама смартфонларини ишлаб чиқаришда ултраюпқа шишадан (UTG) фойдаланади, аммо у катта экранли қурилмалар учун мос келмайди.
Samsung буклама планшетлар ишлаб чиқаришда муаммоларга дуч келмоқда, деб хабар берди The Elec нашри.
Нашр манбаларининг сўзларига кўра, компания ҳозирда Galaxy Z Fold ва Galaxy Z Flip буклама смартфонларини ишлаб чиқаришда ултраюпқа шишадан (UTG) фойдаланади, аммо у катта экранли қурилмалар учун мос келмайди.
Мутахассисларнинг қайд этишича, OLED-дисплейли буклама планшет ва ноутбукларда UTG ташқи таъсирларга дош беролмайди.
Буклама смартфонлар экрани диагонали 7-8 дюймни ташкил этади, планшет ва ноутбуклар дисплейи эса 10-20 дюймга тенг. Шу боис Samsung инженерлари янги материал қидиришига тўғри келади.
Инсайдерларнинг билдиришича, компания шаффоф полиимид плёнкадан фойдаланиши мумкин. Samsung 2019 йилда чиқарилган дастлабки Galaxy Fold смартфонида ушбу материалдан фойдаланган, кейинчалик ундан воз кечганди.
Мавзуга оид
20:18 / 06.06.2026
Янги Samsung Galaxy S27 Pro смартфони ҳақида маълумот берилди
12:01 / 21.05.2026
Samsung иш ташлаш бошланишига 1,5 соат қолганда касаба уюшмаси билан келишувга эришди
08:42 / 06.05.2026
Samsung компаниясининг бозор капиталлашуви 1 триллион долларга етди
23:34 / 18.04.2026