Ўзбекистон | 07:44 / 01.09.2022
35576
1 дақиқада ўқилади

Электрон ишончномани расмийлаштириш нархи маълум қилинди

Электрон ишончнома учун алоҳида тўлов тартиби белгиланган. 6 ойдан ортиқ муддатга бериладиган ишончномалар учун давлат божи – 3 БҲМ – 900 минг сўм.

1 сентябрдан бошлаб автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни my.gov.uz орқали ҳам, масофадан ҳам қулай нархда расмийлаштириш мумкин.

Ҳайдовчилар ишончнома олиш учун нотариал идора излаб юрмайди, ҳужжатни тасдиқлатиш учун навбатларда ҳам турмайди. Барча жараёнлар онлайн амалга оширилади.

Ҳужжат унутиб қолдирилганида ҳам муаммо юзага келмайди. Ишончномалар ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.

Электрон ишончнома учун алоҳида тўлов тартиби (давлат божи – БҲМ 3 баравари – 900 минг сўм) белгиланган.

Бунда давлат божи:

  • 1 ойгача бўлган муддатга – 10 фоиз (90 минг сўм);
  • 6 ойгача бўлган муддатга – 50 фоиз (450 минг сўм);
  • 3 йилгача бўлган муддатга – 100 фоиз (900 минг сўм) миқдорида ундирилади.

Бундан олдин 1 сентябрдан фуқаролар ва йўловчи ташиш лицензиясига эга юридик шахслар ўртасидаги транспорт ижараси шартномаларини нотариал тасдиқлаш талаб қилинмаслиги хабар берилганди

Мавзуга оид