Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хўжалик юритувчи субъектларнинг ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус ҳисобварақлари тугатилади
“Президент ва ҳукумат айрим ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги фармон лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳа барча тоифадаги хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг рақобат шароити яратилишини давом эттириш, ҳисоб-китоб тизими шаффофлигини ошириш ва хўжалик юритувчи субъектлар тўлов интизомини мустаҳкамлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Лойиҳа қабул қилиниши солиқ солиш масалалари бўйича қуйидагиларга имкон беради:
а) 2022 йил 15 июндан бошлаб хўжалик юритувчи субъектлар тижорат банкларида очилган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақлари тугатилади.
Бунда, хўжалик юритувчи субъектлар тугатилган махсус мақсадли ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиғи улар асосий ёки иккиламчи ҳисобварақларига ўтказилади;
б) махсус мақсадли ҳисобварақлар Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида очилади ва ёпилади;
в) махсус мақсадли ҳисобварақларни очиш ва (ёки) ёпиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳалари Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк билан мажбурий равишда келишилади.
Мавзуга оид
15:00 / 26.02.2019
Ўзбекистон банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритилди
14:40 / 29.10.2018
Тадбиркорларга банк ҳисобварақларини масофадан очишга рухсат берилди
11:26 / 24.09.2018
Банкларда очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш киритилади
17:00 / 31.07.2018