MKBANK'дан фойдали таълим кредити
Ўқишга тўлов контракт асосида қабул қилиндингиз, аммо уни тўлашга маблағингиз йўқми? MKBANK томонидан тақдим этиладиган фойдали таълим кредити сизга талаба бўлиш имкониятини тақдим этади.
Таълим кредити муддати – расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида тўланади.
Таълим кредити фоизи – мазкур кредит бўйича барча фоиз тўловлари “Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси” томонидан қоплаб берилади. Сиз хужжатларни топшириб таълим кредитини оласиз ва ўқишни тамомлаб 7 йил давомида фақатгина олган суммангизни ўзини қайтарасиз!
Таълим кредитини олиш учун:
- Шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
- Олий таълим муассасаси билан тузилган тўлов-контракт шартномаси;
- учинчи шахс кафиллиги (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар учун гаров таъминоти талаб этилмайди) керак бўлади.
Мазкур таълим кредити Ўзбекистон Республикасидаги барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим даргоҳларида, кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқийдиган талабалар хотин-қизларга ажратилади.
Таълим кредити ҳақида билишингиз керак бўлган фактлар:
Таълим кредитини нафақат ўз яшаш ҳудудингизда, ўзингизга қулай бўлган исталган банк филиалидан олишингиз мумкин.
Оширилган (супер) контрактлар учун ушбу таълим кредити тақдим этилмайди.
Таълим кредитини Ўзбекистон ҳудудидаги барча олий таълим муассасалари учун, жумладан хорижий олий таълим муассасаларининг Ўзбекистондаги филиалларида ўқиш учун ҳам олиш мумкин.
Бир оиладан бир неча кишига таълим кредити ажратилиши мумкин. Кафилликка фақат оила аъзолари эмас, исталган учинчи шахснинг кафолат бериш имконияти мавжуд. Шунингдек таълим кредити ОТМларнинг барча курсларида таҳсил олувчи талабалар учун ҳам берилади.
Аввал таълим кредити олганлар учун ҳам янги ўқув йили учун кредит берилади.
Қўшимча маълумот учун 1285 рақамларига мурожаат қилиш мумкин.