Кишининг кулгиси қистайди, Халқ таълими вазирлиги “аксилхалқона” қарорлар эълон қилиб, сўнгра эътирозлар кучаявергач “туфлаган тупугини қайтиб олиш” борасида 2022 йилда совриндор ўринлардан бирини эгаллашга киришган, шекилли.

Аввал 2025 ўқув йилигача кечиктирилган ўқувчилар учун ягона мактаб формалари 2022/23 ўқув йилидан бошлаб мажбурий бўлиши тўғрисида ҳукумат қарори эълон қилинди. Бошида бу қарорни қўллаб-қувватлаб, формаларнинг катта қисми тикилаётган Наманганга журналистлар учун пресс-тур уюштирган вазирлик, кўп ўтмай, мажбурият яна ортга сурилганини эълон қилди.

Сўнгра 15 йиллик меҳнат стажига эга ва шу йил баҳорда аттестацияга жалб этилмаган олий тоифали ўқитувчилар энг қуйи тоифага тушиб қолаётгани шов-шув бўлди. ХТВ яна муносабат билдириб, бундай ўқитувчиларнинг тоифаси умрбод олий бўлиб қолишини билдирди.

Келинг, мактаб дарсликлари масаласига қайтайлик.

2022/23 ўқув йили учун дарсликлар ижара нархлари икки-уч баробарга оширилган. Ижара нархларини ўқиб ота-оналар ҳам, ўқитувчилар ҳам ҳайрон. Вазирлик бу масалани тушунтира туриб, дарсликлар учун ижара нархлари Молия вазирлиги томонидан белгиланганини айтди.

Аммо, ижтимоий тармоқда тарқалган ҳужжат – халқ таълими вазири ўринбосари У.Шарифходжаев имзолаган хат нусхасига кўра, дарсликларнинг ижара тўлови миқдори Республика мақсадли китоб жамғармаси васийлик кенгашининг 2022 йил 31 августдаги 37-09-08/75-сонли баённомаси билан тасдиқланган.

ХТВ ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова хатнинг вазирликка тегишли эканини инкор қолмаган ҳолда, Васийлик кенгаши баённомаси нусхасини бериш ҳақидаги сўровимизни жавобсиз қолдирди.

ХТВдан олинган маълумотга кўра, янги ўқув йилида Ўзбекистондаги 10 130 та мактабда 6,6 млн ўқувчи таълим олади. 1-синфларга 700 минг ўқувчи қабул қилинган.

Президентнинг “2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги