Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, бунда транзит ўтувчи транспорт воситалари учун айланма ҳаракат ташкил этилади.

Қайд этилишича, бу Самарқанд шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари саммити ўтказилиши муносабати билан амалга оширилмоқда.

Аввалроқ Самарқандга бормоқчи бўлган фуқаролардан ташрифни бошқа муддатга кўчириш сўралганди

14 сентябрдан 17 сентябрга қадар Самарқанд шаҳри Ибн Сино, Бўстонсарой, Университет хиёбони, Намозгоҳ, Садриддин Айний, Регистон, Рудакий, Шоҳизинда, Усто Умар Жўрақулов, Ислом Каримов, Афросиёб, Беруний, Мирзо Улуғбек, Гулобод, Муқимий ва Даҳбед кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати чекланади.

Ҳаракат қатнови чекланган кўчаларда тез тиббий ёрдам ва фавқулодда вазиятлар бўлинмалари транспорт воситаларига истисно тариқасида ҳаракатланиш учун рухсат берилади.

14, 15, 16 ва 17 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрига келмоқчи бўлган фуқаролардан ташрифларини бошқа муддатга кўчириш сўралган.