Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Буни кейинроққа қолдирамиз». Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбарлигидан кетмоқчи эмас
У регионлар раҳбарлари орасида «энг узоқ муддат лавозимида қолган» раҳбар бўлишни истайди.
Фото: Ministry of Culture Russia / Global Look Press
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров телеграм-каналида видеомурожаат жойлаштириб, истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақида аввалроқ айтган сўзларидан қайтганини маълум қилди. У ўзининг «муддатсиз таътилга чиқиши ҳақидаги гапларни тўхтатиш»га чақириб, халқ ва президентдан сўрамасдан ўз лавозимини «шунчаки» тарк эта олмаслигини айтди. Шунингдек, регион раҳбарлигида узоқ вақт қолиш борасида рекорд ўрнатмоқчилигини қўшимча қилди.
Чеченистон раҳбарининг аниқлик киритишича, унинг «кўп ўтириб қолгани» ва «кетиш вақти келгани» ҳақидаги олдинги баёнотидан мақсад одамларнинг фикрини билиш бўлган. Қодиров ўз лавозимида 15 йилдан буён қолмоқда, аммо муҳокамалар жараёнида маълум бўлишича, у «лавозимда энг узоқ вақт ишлаган» губернатор саналмайди — олдинги рекорд 27 йилни ташкил этган (Белгород областининг собиқ губернатори Евгений Савченко 1993 йилдан 2020 йилгача ишлаган). Энди Қодиров бу натижани янгиламоқчи.
«Ҳозирги рекордни янгилашга қарор қилдим. Кўрамиз, мен бу кўрсаткичдан ўта олармикинман. Аслида мен шунчаки кетишга ҳаққим йўқ. Халқ менга регион раҳбарлигини ишониб топширган. Ва бу ишончни оқлаш — менинг муқаддас бурчимдир. Фақат халқ ва Россия президентидан сўраб кетишим мумкин. Шу туфайли муддатсиз таътил ҳақидаги гапларни келажакка қолдирамиз», деган Рамзан Қодиров.
У «мамлакат Донбассда жаҳон сатанизмига қарши курашаётган масъулиятли палла»да қисқа муддатли таътилга ҳам чиқа олмаслигини қўшимча қилган.
- 3 сентябр куни Рамзан Қодиров видеомурожаат қилиб, Чеченистон раҳбарлигида «узоқ вақт қолиб кетгани»ни ва «узоқ ва муддатсиз таътилга муносиблиги»ни айтганди. «Ўйлайманки, менинг вақтим ҳам келди — ўзлари мени ҳайдаб солишмасларидан», — дея қўшимча қилганди у.
- Кремлдагилар бу баёнотга алоҳида эътибор қаратмаганди. РФ президенти маъмуриятига яқин манба «Медуза»га Қодиров Росгвардияда раҳбарлик лавозимига тайинланиши мумкинлигини хабар қилганди.
- Рамзан Қодиров Чеченистонни 2007 йилдан буён бошқариб келади, бу ҳозирда Россия регионларининг амалдаги раҳбарлари орасида рекорд кўрсаткич ҳисобланади. У аввал ҳам бир неча бор (2016 ва 2017 йилларда) истеъфога чиқиши эҳтимоли ҳақида гапирган ва РФ раҳбариятининг бу борадаги ҳар қандай қарорига рози бўлишини қайд этганди.
Мавзуга оид
14:47 / 12.01.2026
Украина разведкаси: Қодировнинг соғлиғи ёмонлашгани туфайли Кремл унга ворис изламоқда
19:43 / 04.01.2026
Қодиров омма олдида ҳасса тутган ҳолда кўриниш берди
02:36 / 06.12.2025
Дронлар Чеченистондаги «Грозний-Сити» комплексига ҳужум қилди
14:53 / 12.11.2025