Иқтисод йўналишида номзодлардан мамлакат иқтисодиёти ва молия оламидаги янгиликларни таҳлил қилиб мақола ва материаллар тайёрлаш, соҳа мутахассислари билан эксклюзив интервюлар уюштира олиш талаб этилади.

Ҳуқуқ соҳаси бўйича номзодлар миллий қонунчилик ва халқаро ҳуқуқдан хабардор бўлиши, жамиятда юз бераётган воқеа-ҳодисаларнинг ҳуқуқий ечимини таҳлил қила олиши, янги қабул қилинаётган ҳужжатларни халқчил тилда оммага тушунтириб бера олиши зарур.

Бизга халқаро масалалар бўйича мутахассис ҳам керак. У хорижий мавзулар, халқаро дипломатия ва ташқи сиёсатни доимий кузатиб бориши, турли низо ва тортишувларнинг ўтмиши ва бугунини шарҳлай олиши, шу каби мавзуларда суҳбатлар қила олиши лозим.

Танловдан муваффақиятли ўтганларга: 

  • қонуний асосдаги меҳнат шартномаси;
  • юқори маош;
  • таҳририятда мавжуд ижтимоий пакетлар (яъни бонуслар тизими);
  • бир маҳал иссиқ овқат (тушлик) кафолатланади.

Юқорида қўйилган талабларга жавоб оладиган малакали мутахассисларни Kun.uz'да кутамиз.

Ўзингиз ҳақингизда битилган қисқа таржимайи ҳол ва эҳтимол журналистикада қилган ишларингизни қуйидаги манзилга юборинг:

Анкета тўлдириш: forms.gle/kcZGbQgzMXGENEBn9