Пойдевори ва томи мустаҳкам уйда хотиржамлик бор. Том ёпишда замонавий ва мустаҳкам черепицалар танлашда адашмаслик учун нималарга эътибор бериш лозим?
- Эгилувчанлик. Турли таъсирларда синмаслик черепица учун муҳим.
- Шовқин ютиш функцияси.
- Иссиқни сақлаш.
- Асл рангни йўқотмаслик.
- Чидамлилик.

Хўш, бу талабларга жавоб берадиган черепицани қаердан топиш мумкин?
Бу хусусиятларнинг барчаси TechnoNIKOL'да мавжуд. Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда дунёдаги етакчи TechnoNIKOL компанияси маҳсулотлари жаҳоннинг 118та мамлакатига экспорт қилинмоқда. 18 давлатда компания ўз ваколатхоналарини очган. Энди Ўзбекистон қурилиш бозорида ҳам TechnoNIKOL маҳсулотларини сотиб олиш мумкин.

Эгилувчан TechnoNIKOL черепицалари ҳар қандай меъморий услубдаги қурилиш турларига: гумбазлар, аркалар, ноодатий дизайндаги томлар учун мўлжалланган. Табиатнинг ёмғир-дўл каби ҳодисаларида шовқин чиқармаслиги, қишда иморатнинг иссиқ ҳароратини сақлаб қолиши эса айни муддао. Маҳсулотларнинг хавфсизлик жиҳати унинг ёнувчанликка қаршилигидир. TechnoNIKOL черепицалари йиллар ўтса ҳам ўз рангини сақлаб қолиши юқори сифат белгисидан дарак беради.

TechnoNIKOL черепицалари 3 қаватли ҳимоя ва декоратив қатламлардан иборат бўлиб коррозияга учрамайди. Эгилувчан черепицалар сизга:
- Турли меъморий дизайнларга мослашади;
- Турли хил шакллар ва ранглар ҳақиқий том ёпиш асарларини яратишга имкон беради;
- Ранги ўзгармайди ва коррозияга учрамайди;
- Тўпламга қараб 60 йилгача кафолат берилади.

Шунингдек компания юртимиз қурилиш соҳасига ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида 2021 йилда Тошкентда қурувчилар малакасини оширувчи TechnoNIKOL ўқув марказини ишга туширди. Бу ерда қурувчилар корпорация маҳсулотларини қўллаш бўйича билим ва тажриба оширадилар. Улар орасида соғлом рақобат муҳитини яратиш учун ҳар йили компания “








