Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари темирйўл ва Қамбарота-1 ГЭС қурилишини муҳокама қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15 сентябр куни ШҲТ саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан мамлакатда бўлиб турган Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашув ўтказди.
Қирғизистон раҳбари мамлакат етакчисига меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, Самарқандда амалга оширилган бунёдкорлик ишларини қайд этди.
Президентлар стратегик шериклик тамойилларига асосланган сермаҳсул икки томонлама ҳамкорлик ижобий суръат билан ривожланиб бораётганини таъкидлади. Ўзаро савдо жадал ўсиб бормоқда, йил бошидан унинг ҳажми 30 фоизга ошди.
Саноат, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт соҳаларида қўшма кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинувлар кенгаймоқда.
Бутун Марказий Осиё минтақаси ривожига хизмат қиладиган “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темирйўли ва Қамбарота-1 ГЭС қурилишини тез фурсатда бошлаш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Бўлажак олий даражадаги мулоқотлар режаси ҳамда минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Мавзуга оид
20:59 / 26.11.2024
Президентга транспорт соҳасидаги трансформация жараёнлари тақдим этилди
19:05 / 26.11.2024
Наманганда флюорит тошини қайта ишлаш йўлга қўйилиши мумкин
23:08 / 25.11.2024
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси лавозимига сайланди
21:10 / 25.11.2024