Ўзбекистон | 13:41 / 24.09.2022
2792
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда “Заковат”нинг Марказий Осиё кубоги учун баҳслар бошланди

“Заковат” интеллектуал ўйинида тарихда биринчи марта Марказий Осиё кубоги ўйинлари бошланди. Мукофот жамғармаси 200 млн бўлган баҳсларда Марказий Осиёнинг 5 та давлатидан келган жамоалар куч синашмоқда.

Фото: Заковат

 24-25 сентябрь кунлари “Заковат” интеллектуал ўйинининг спорт йўналишида тарихда биринчи марта Марказий Осиё кубоги баҳслари бўлиб ўтмоқда. Мазкур баҳсларда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондан жами 50 га яқин жамоалар иштирок этади. Мусобақа соврини жамғармаси 200 миллионни ташкил этади ва ғолиблар:

  • 1-ўрин – 100 миллион;
  • 2-ўрин – 60 миллион;
  • 3-ўрин – 40 миллионни қўлга киритадилар.

1-ўрин ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар бош соврин – қимматбаҳо кубок учун алоҳида куч синашади.

24 сентябрь куни саралаш ўйинлари бўлиб ўтиши, унинг натижаларига кўра, эртага бош совринларни қўлга киритадиган 8 та жамоа аниқланиши кўзда тутилган.

Фото: Заковат
Фото: Заковат
Фото: Заковат
Фото: Заковат
Фото: Заковат
Фото: Заковат
Фото: Заковат
Фото: Заковат
Фото: Заковат
Фото: Заковат

Мавзуга оид