Тошкентда 18 декабр куни олий таълим ташкилотлари талабалари ўртасида Интеллектуал олимпиада ўйинлари якунланди. Тадбир Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, “Заковат интеллектуал клуби” ННТ, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.
21 ноябр куни барча ҳудудлардаги олий таълим муассасалари талабалари ўртасидаги Интеллектуал олимпиаданинг ҳудудий саралаш босқичи ўтказилган эди. Унда 132 та ОТМ жамоалари ҳамда 1056 нафар талаба иштирок этиб, улардан энг кучли 50 та ОТМ ҳамда 550 нафар талаба турнирнинг финал босқичига йўл олди.

Интеллектуал олимпиаданинг республика босқичи 15–18 декабр кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Жамоалар 6 та йўналишда - “Заковат”, “Брейн-ринг”, “Эрудит-квартет”, “Шахсий ўйин”, шахмат ва шашка ўйинлари бўйича беллашув олиб борди.
Турнирнинг соврин жамғармаси 5 млрд 400 миллион сўмни ташкил этди. Шундан 4,5 млрд сўм президент совғаси сифатида қуйидаги олий таълим муассасаларига топширилди:
1-ўрин - Ўзбекистон миллий университети (2 млрд сўм);
2-ўрин - Тошкент давлат тиббиёт университети (1,5 млрд сўм);
3-ўрин - Фан ва технологиялар университети (1 млрд сўм).
Интеллектуал олимпиада доирасидаги барча йўналиш ғолиблари:
Брейн-ринг ўйинида:
1-ўрин: Тошкент давлат тиббиёт университети (100 млн сўм);
2-ўрин: Тошкент давлат тиббиёт университети Термиз филиали (60 млн сўм);
3-ўрин: Ўзбекистон миллий университети (40 млн сўм).

“Заковат” ўйинида:
1-ўрин: Ўзбекистон Миллий университети (100 млн сўм);
2-ўрин: Фарғона давлат университети (60 млн сўм);
3-ўрин: Қорақалпоқ давлат университети (40 млн сўм).
Эрудит-квартет ўйинида:
1-ўрин: Бухоро давлат тиббиёт институти (100 млн сўм);












