“Давлат божи тўғрисида”ги қонунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматларидан фойдаланишда 50 фоизлик чегирма қўлланилиши ҳақидаги қоида мустаҳкамланмоқда. Фракция аъзолари томонидан қонун лойиҳаси қўллаб-қувватланди.

Йиғилишда депутатлар “Ерости бойликлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ҳам иккинчи ўқишда муҳокама қилди.

Қонун лойиҳасида ерости бойликларидан фойдаланиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари рўйхати ва улар ваколат доиралари белгиланяпти. Ер қаъри участкалари давлат фондига янги “захира фонди” тушунчаси киритилиб, унинг моҳияти ёритиб берилмоқда.

Ҳужжат қабул қилиниши тўғридан тўғри амал қилувчи қонун яратилишига, ерости бойликларидан фойдаланиш тизимидаги зиддиятлар бартараф этилишига, барча субъектларга нисбатан ер қаъридан фойдаланиш тизимини бир хилда амал қилишига хизмат қилади. Депутатлар ушбу ҳужжатни маъқуллади.