«Ўзбекчорванасл» агентлиги директори Бахтиёр Отамуродов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Президент матбуот хизмати хабар беришича, президент қарорида Отамуродов Наманган вилоятига хизмат сафари пайтида меҳмонхонада содир этган номақбул хатти-ҳаракатлари ва фаолиятидаги бошқа камчиликлари учун ишдан олингани айтилган.
Август ойида Отамуродов Намангандаги меҳмонхона ходимларини ҳақоратлаб, уларга буюм улоқтираётгани акс этган видео тарқалганди.
Бахтиёр Отамуродов муқаддам Халқ банки бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган, 2020 йил ноябрида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари – «Ўзбекчорванасл» агентлиги бош директори лавозимига тайинланганди.










