08:04 / 07.11.2020
9108

«Халқ банки» бошқаруви раисининг ўринбосари «Ўзбекчорванасл» агентлиги бош директори лавозимига тайинланди

Ўзбекистон Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари – “Ўзбекчорванасл” агентлиги бош директори тайинланди.

Қўмита хабарига кўра, президентнинг 2020 йил 3 ноябрдаги ПҚ-4878-сон қарорига мувофиқ Бахтиёр Отамуродов Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари – “Ўзбекчорванасл” агентлиги бош директори лавозимида иш бошлади.

Бунга қадар Б. Отамуродов акциядорлик тижорат “Халқ банки” бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекчорванасл” агентлигининг собиқ бош директори Абдурасул Абдуллаев сентябр ўрталарида Оҳангарон тумани ҳокими этиб тайинланганди

Top